Спорт | 00:12 / 27.01.2020
16342
2 дақиқада ўқилади

Бизни енгганлар финали. Чемпионлик ўйинидан фотогалерея

Фото: KUN.UZ

Осиё чемпионати (U23) финали доирасида Бангкокдаги «Ражамангала» стадионида Жанубий Корея ва Саудия Арабистони (1:0) ўртасидаги ўйин корейсларнинг чемпионлик ғалабаси билан якунланди.

120 дақиқа давом этган, икки томон ҳам сўнгги дақиқаларгача мағлуб бўлишни истамаган ҳал қилувчи қарама-қаршиликнинг 113-дақиқасига келиб, Жон Таэвук томонидан киритилган гол Жанубий Корея олимпия жамоасига 23 ёшгача бўлган жамоалар орасида Осиёнинг тенгсиз жамоаси бўлиш имконини берди.

Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистонни гуруҳ босқичида мағлуб этган Жанубий Корея, ярим финалда таслим қилган Саудия Арабистони ва 3-ўрин учун баҳсда биздан устун келган Австралия олимпия жамоалари Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритишди. Биз эса... Ҳа, майли.

Kun.uz ва Tribuna.uz сайти мухбири Ўткир Жалолхонов ва фотомухбир Муҳаммаджон Ғаниев қарийб уч ҳафта давомида сиз азиз мухлисларнинг Таиланддаги мусобақа атмосферасидан баҳраманд бўлишингиз учун турнирдан «қайноқ» фото ва видеолавҳалар, хабар ва тафсилотларни тақдим этиб боришди.

Қуйида, энди тарихда қолган Осиё чемпионати-2020дан тайёрланган сўнгги фоторепортажни томоша қилинг:

Мавзуга оид