Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиянинг Европа Иттифоқидаги элчиси ким бўлиши маълум қилинди
Британиянинг Европа Иттифоқидаги доимий вакили Тим Барроу февралдаёқ Бирлашган қиролликнинг Европа Иттифоқидаги элчиси лавозимини эгаллайди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Британия бош вазири Борис Жонсоннинг вакили Дэвид Фрост Барроу ўз лавозимини 31 январга белгиланган “Брекзит”дан кейин бажаришга киришишини маълум қилди.
Фростнинг ўзи эса Лондоннинг Брюссель билан музокаралардаги жамоасига раҳбарлик қилади. Музокаралар давомида томонлар кейинги муносабатлар масалаларини муҳокама қилишади.
55 ёшли Тим Барроу бунгача Британиянинг Россиядаги (2011-2015 йиллар) ва Украинадаги (2006-2008 йиллар) элчиси лавозимларини эгаллаган.
Британия Европа Иттифоқини 31 январда тарк этиши белгиланган. Шундан кейин ўтиш даври бошланиб, у 31 декабргача давом этади. Бу вақт ичида Лондон Брюссель билан янги савдо келишувини тузишга ҳаракат қилади.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:02 / 24.05.2025