Жаҳон | 13:47 / 28.01.2020
6157
2 дақиқада ўқилади

Siemens собиқ раҳбари қамоқда 15 йил ўрнига икки ой ўтирди

Фото: REUTERS

2019 йил декабрда 15 йилга озодликдан маҳрум этилган Siemens компанияси собиқ раҳбари Hellas Продромос Мавридис икки ой маҳкумликдан сўнг озодликка чиқди. Бу ҳақда АМНА агентлиги хабар берди.

Продромос 24 январда соғлиги ёмонлашгани боис озод қилишларини сўраб апелляция берганди.

Суд унинг сўровини қондирди, унга мамлакатни тарк этиш тақиқланди, бир ойда бир марта яшаётган ҳудудидаги полиция бўлинмасига учраб туради.

2019 йил охирида Греция суди 1997 йилдаги коррупция иши бўйича судланган 54 нафар кишининг 22 нафарини айбдор деб топганди. Судланувчиларнинг 27 нафари муддат ўтгани боис оқланган, беш нафари айбсиз деб топилганди.

Қамоқ жазосига Siemens компаниясининг 12 вакили, Грециянинг OTE телекоммуникация компаниясининг олти вакили ҳамда тўрт нафар банкир ва тадбиркорлар ҳукм қилинган. Жиноят ишининг айрим иштирокчилари Германияга қочиб кетган, Берлин уларни топширишни рад этмоқда.

"Бош" Siemens компанияси раҳбари Хайнрих фон Пирер 2005 йилда истеъфога чиқишга мажбур бўлган, у сиртдан 15 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Немис концерни сиёсатчиларни сотиб олишда ва Грецияга 2 миллиард евро зарар етказишда айбланган. Siemens 1997 йилда рақамли қурилмалар етказиб бериш бўйича шартномани қўлга киритиш учун ўнлаб миллион евро пора берган.

Мавзуга оид