Ўзбекистон | 17:22 / 31.01.2020
12718
2 дақиқада ўқилади

Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш тартиби тасдиқланди

Фото : KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 'Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортлар, хорижий шахсларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномалари ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари бериш ҳамда алмаштиришни ташкил этиш тўғрисида” 1994 йил 27 декабрдаги 624-сон қарори ўз кучини йўқотди. 

Қарорга илова қилинган низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижга чиқадиган ҳолларда уларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ”Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 16 августдаги ПФ-5156-сон Фармонининг З-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Низомда кўрсатилишича, хориждаги фуқаролар ҳам хорижга чиқиш биометрик паспортига эга бўлишлари шарт.

Хорижда доимий яшайдиган ва доимий консуллик рўйхатида турадиган Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти унинг эгасининг хорижда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади, шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган даврида давлат хизматларидан фойдаланиш учун ҳақиқийдир.

Хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:

туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга; бир ёшдан 16 ёшгача — 5 йил муддатга; 16 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.

Мавзуга оид