Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластин АҚШ ва Исроил билан алоқаларни узади
Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос АҚШ президенти Дональд Трамп "аср келишуви"ни эълон қилганидан сўнг АҚШ ва Исроил билан алоқалар узилишини маълум қилди.
"Биз илгари тузилган келишувлар ва халқаро ҳуқуқнинг инкор қилиниши сабабли Исроил ва АҚШга Фаластин улар билан ҳеч қандай алоқа қилмаслиги тўғрисида мактуб жўнатдик", - деди Аббос.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Фаластин учун "энди дўст эмас".
"Мен танк сотиб олишни эмас, касалхона қуришни маъқул кўраман", - деди Фаластин раҳбари.
28 январда АҚШ президенти Дональд Трамп "аср келишуви" - Исроил ва Фаластин ўртасида тузиладиган келишув лойиҳасини эълон қилди.
Маҳмуд Аббос бу режани рад этди ҳамда “аср келишуви” тўғри келмайди ва халқимиз уни тарихнинг чиқинди саватчасига жўнатади”, деди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025