Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда янги бош вазир тайинланди
Ироқ президенти Барҳам Солиҳ собиқ коммуникациялар вазири Муҳаммад Тофиқ Алавийни бош вазир этиб тайинлаб, унга янги ҳукуматни шакллантириш вазифасини топширди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Сиёсий партиялар мамлакатдаги оммавий норозиликлар ортида собиқ бош вазир Одил Абдулмаҳдий истеъфога кетгандан кейин унинг ўрнини эгаллайдиган номзодни таклиф қила олишмаган.
Алавий мамлакатни муддатдан аввал сайловлар ўтказилгунга қадар бошқаради. У бир ой ичида янги ҳукумат шакллантириши керак бўлади. Янги бош вазир сиёсий блоклар вазирлар маҳкамасидаги муҳим лавозимларга ўз номзодларини суқиштиришга ҳаракат қилса, истеъфога кетишидан огоҳлантирган.
Ироқдаги оммавий норозиликлар 2019 йил ноябрида бошланган. Дастлаб иқтисодий ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилган намойишчилар кейинроқ ҳукумат истеъфосини талаб қила бошлашган. Баъзи маълумотларга кўра, намойишчиларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари билан тўқнашувлари оқибатида 500 га яқин одам ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
19:09 / 15.04.2025
Ироқда кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Мамлакатда авиақатновлар тўхтатилди
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
17:24 / 03.02.2025
Швеция Қуръонни ёқиб юборган Момика ўлимида гумон қилинганларни озод этди
17:34 / 31.01.2025