Light | 15:54 / 03.02.2020
30142
5 дақиқада ўқилади

Ўтмиш ва бугун ёнма-ён: Лондондан Kun.uz фотожамланмаси

Инглиз тилини энди ўргана бошлаганлар дарсликлардаги диалогларда бир ҳолатга кўп дуч келади: инглизлар учун об-ҳаво – фавқулодда муҳим мавзу.

Айрим тадқиқотларнинг кўрсатишича, ҳар 10 британияликдан 9 нафардан кўпроғи (94 фоизи) охирги 6 соат давомида камида бир марта об-ҳаво мавзусида гаплашган бўлади. Бошқа бир маълумотга кўра, Буюк Британия аҳолисининг деярли 70 фоизи кунига ҳеч бўлмаганда бир марта кутилаётган об-ҳаво маълумотига кўз ташлайди.

2018 йилда ўтказилган тадқиқотлар бундан ҳам ҳайратланарли натижани кўрсатган: ўртача британиялик умрининг тўрт ярим ойини об-ҳаво мавзусида гаплашиш билан ўтказади...

Четдан қараганда, ғайритабиий. Баъзан ҳақиқатан ҳам бу мавзуга «муккасидан кетганликлари»ни (obsessed) инглизларнинг ўзлари ҳам тан олишади. Лекин Буюк Британияга сафаримиз давомида бу бежиз эмаслигини англаб етдик.

Сиз бир неча кунлаб қуёшни мутлақо кўрмаслик қанақа бўлишини тасаввур қила оласизми? Ўша бир неча кунлик кулранг кечмишдан кейин бирдан қуёш чарақлаб чиқса, кайфиятингиз қанчалар кўтарилишини-чи?

Қуйида қишнинг ана шундай камёб қуёшли кунларидан бирида, тарихий ўзига хослигини сақлаб қолган замонавий Лондондан Kun.uz объективига тушган суратлар жамланмасини келтириб ўтамиз.

Лондон ҳудуди жиҳатдан Тошкентдан 4,5 баробарга катта. Аҳолиси 9 миллиондан ортиқ

Чап томонлама ҳаракатланиш Буюк Британиядан ташқари Европада Ирландия, Кипр ва Мальтада сақланиб қолган. Дунё бўйича бундай мамлакатлар сони 70дан ошади.
Британия музейи. Ташрифчилар сони бўйича дунёда Луврдан кейин иккинчи ўринда туради
Лондон - активлар бўйича жаҳондаги энг йирик молия маркази

Тауер кўприги - Лондоннинг ташриф қоғозларидан
Лондон қалъа минораси (XI аср)

Лондон таксиси (Hackney carriage)
Юзлаб йиллар давомида (1100-1952) қалъадан қамоқхона сифатида фойдаланилган.
Тирбандликлар - шаҳар ҳаётининг одатий бир қисми
Оксфорд-стрит
Темза дарёси
Биг Бенни таъмирлаш ишлари 2017 йилда бошланиб, ҳамон давом этмоқда
Англия тимсолига айланиб улгурган телефон будкалари шаҳар марказида ҳар қадамда учрайди.
Westminster Abbey (Вестминстер черкови – XIII аср). Британ монархларига тож кийдириш маросими шу ерда ўтказилади
Бирлашган Қироллик Бош прокуратураси

Сент-Маргарет черкови
Парламент майдони
1640-1660 йиллардаги инглиз инқилоби етакчиларидан бири Оливер Кромвель ҳайкали (Вестминстер саройи). Инқилоб натижасида Англияда мутлақ монархия ўрнига (вақтинча) буржуа республикаси ўрнатилган.
Вестминстер-ҳолл

31 январь куни Буюк Британия Европа Иттифоқини тарк этди. Брексит тарафдорлари бунинг шарафига Биг Бенда бонг чалинишини исташди. Аммо минора жиддий таъмирдан чиқарилаётгани сабаб, унда ишчиларнинг эшитиш қобилиятига зиён етказмаслик мақсадида бонг чалинмаяпти. Брексит амалга ошгани учун бир неча мартагина бонг чалдириш 500 минг фунтга тушарди. Жараён тарафдорлари бунинг учун 272 минг фунт тўплашди, аммо расмийлар рухсат бермагач, йиғилган маблағ хайрия қилинадиган бўлди.

London Eye – Буюк Британияда туристлардан энг кўп даромад келадиган мажмуа. 135 метрлик чархпалакка ҳар йили 3,75 миллион киши чиқади. Чипта нархи – 25 фунтдан бошланади.
Вестминстер саройи

Буюк Британия парламентининг ҳар иккала палатаси шу бинода иш олиб боради.

Трафалгар майдони
Миллий галерея

Дунёнинг кўплаб мегаполислари қатори Лондонда ҳам Chinatown бор.

Лондон кўприги
Shard of Glass (Шиша синиғи) – Буюк Британиядаги энг баланд бино. 95 қаватли иморатнинг баландлиги 310 метр. 2009-2012 йилларда қурилган.

Tower Bridge XIX аср охирида қурилган. Кемалар ўтиб кетиши учун кунига бир мартадан баъзида 6-7 мартагача очилади. Кўприкдан ўтмоқчи бўлган кемалар камида 24 соат олдин огоҳлантириши керак.

Шаҳардаги аксарият кўчалар тор, тирбандлик доимий ҳолга айланган.

 Суратлар муаллифи – Мирвоҳид Мирраҳимов

Мавзуга оид