BlackBerry бренди ёпилиши эълон қилинди
TCL Communications компанияси BlackBerry брендининг ёпилишини эълон қилди. Ушбу бренд остида ишлаб чиқарилувчи смартфонлар савдоси кузда тўхтатилади.
Бу ҳақда твиттердаги BlackBerry Mobile саҳифасида маълум қилинди. BlackBerry қурилмалари 31 августдан кейин сотилиши тўхтатилади. Биоқ компания BlackBerry фойдаланувчиларини 2022 йил 31 августигача қўллаб-қувватлаб туради.
Ўз вақтида BlackBerry мобил телефонлари машҳур бўлган. Бунинг исботи сифатида АҚШда ишланган кўплаб фильмлар қаҳрамонларининг Канада компаниясининг ушбу қурилмаларидан фойдаланишини кўриш мумкин.
Бироқ замон ўзгариб, BlackBerry эски технологиялари сабабли бозорни қўлдан бой берди. Натижада компания смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатган, бироқ бренд сақланиб қолган.
2016 йилда Хитойнинг TCL компанияси брендни смартфонлар бозорида қўллаш ҳуқуқини сотиб олган ва унга иккинчи ҳаёт берган. Бироқ афсонавий ном ва бир қатор ўзига хос қурилмалар яратилганига қарамай, BlackBerry смартфонлари оммалашмаган.
BlackBerry телефонларининг ўзига хос жиҳатлари бизнесга мўлжаллангани, шахсий маълумотларнинг ҳимояланганлиги ва QWERTY-клавиатурага эгалиги ҳисобланади. Ушбу маркадаги илк телефон 1997 йилда Research In Motion компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
Ўз вақтида АҚШнинг 44-президенти Барак Обама BlackBerry қурилмаларидан фойдаланган. 2013 йил майида эса АҚШ мудофаа вазирлиги бу маркадаги смартфонларни ўз ходимлари орасида қўлланишига розилик берган.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
15:18 / 22.04.2024