Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Аҳоли бандлигини таъминлаш миллий стратегияси ишлаб чиқилади
Аҳоли бандлигини таъминлаш миллий стратегияси ҳамда Ижтимоий ҳимоя бўйича миллий стратегия лойиҳалари ишлаб чиқилади
Жорий йил 3 февраль куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бюроси директори Ольга Кулаева раҳбарлигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.
Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, унда Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш, муносиб иш жойлари ва меҳнат шароитларини яратиш, барча соҳаларда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Халқаро меҳнат ташкилоти делегацияси томонидан Ўзбекистонда иқтисодиётни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишларига барҳам бериш борасида амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланди.
Учрашувда томонлар бу борадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар бандлиги даражасини ошириш, Аҳоли бандлигини таъминлаш миллий стратегияси ҳамда Ижтимоий ҳимоя бўйича миллий стратегия лойиҳаларини, шунингдек, уларни амалга ошириш бўйича “йўл хариталари” лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Шунингдек, жорий йилнинг 5 февраль куни кенг халқаро ҳамжамият ва нуфузли ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказиладиган “Ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда муносиб меҳнат” мавзусида халқаро давра суҳбатига тайёргарлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
12:20 / 29.04.2025
Ўзбекистон ва Туркия тадбиркор аёлларининг бизнес-форумлари ўтказилади
19:32 / 25.04.2025