Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик талабалар Бўстонлиқда Ўзбекистон табиатини тадқиқ этишмоқда
Ломоносов номидаги Москва давлат университети «География» факултетининг 4 нафар профессор-ўқитувчиси ва 20 нафар талабасидан иборат делегация Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУнинг «География ва табиий ресурслар» факультети профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва магистрантлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тоғ-дала амалиёти ва илмий экспедициялар ўтказмоқда.
25 январда бошланган амалиёт 6 февралгача давом этади.
Тадқиқот доирасида табиий ва антропоген омиллар таъсирида ландшафтлар динамикасининг ва ер-ресурслардан фойдаланишдаги ўзгаришларнинг хусусиятларини ўрганиш, шунингдек, табиий ресурслардан фойдаланишдаги мавжуд ва кутиладиган хатарларни тадқиқ этиш режалаштирилган.

Тадқиқотнинг илк кунлари давомида ёш олимлар гуруҳи ва уларга бошчилик қилаётган профессор-ўқитувчилар Бўстонлиқ туманининг Главасой, Хондалиқ, Ғазалкент каби ҳудудларида бўлиб, бу ҳудудларнинг ўсимлик дунёси, сел ва сурилма жараёнларини ўрганиб, қандай мелиоратив ишлар олиб борилгани билан танишди.
Шунингдек, биогеографик тадқиқотлар ўтказилиб, асосан ер ва ер ресурсларидан фойдаланиш давомида юзага келувчи табиий географик жараёнлар тадқиқ этилди.
Ғазалкент сув омборининг ташқи муҳитга таъсири ўрганилиб, унинг атрофида қандай ўзгаришлар бўлаётгани муҳокама қилинди.


Ёш тадқиқотчилар ландшафт планировкасини ўрганиш мақсадида Юсуфхона, Бурчимулла ва Амирсой курортида ҳам бўлди, маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашиб ижтимоий сўровномалар ўтказди.
Шу билан бирга, туристик зоналарнинг иқтисодиётга ва табиатга таъсири белгиланди.


Мавзуга оид
17:20 / 30.04.2025
ЎзМУдаги халқаро конференцияда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши муҳокама қилинди
08:50 / 12.04.2025
Географик кўрсаткичларни ривожлантириш бўйича oriGIn Uzbekistan ташкилоти ташкил этилади
17:08 / 06.12.2024
Президент Бўстонлиқда туристик мажмуа қурилиши ва ГЭС фаолияти билан танишди
14:16 / 06.12.2024