Президент «Баҳор» рақс ансамбли фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор имзолади
Маданият вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида “Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли” фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди

Фото: Анвар Ильясов
Ўзбекистон Республикаси президенти “Миллий рақс санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Маданият вазирлиги, Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг Маданият вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида “Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли” фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Давлат рақс ансамблининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
Ўзбекистонда рақс санъатини янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ижодий мактабларга хос анъаналарни, моҳир балетмейстерлар, балет артистлари меросини тиклаш;
миллий рақс санъатининг мумтоз ва замонавий ижро намуналари “олтин фонди”ни яратиш;
халқимиз, хусусан, ёш авлодни миллий рақс санъати ҳақидаги назарий ва амалий билимлар билан кенг таништириш орқали уларнинг қалби ва онгида миллий ўзликни англаш, аждодлар меросига ҳурмат туйғусини, юксак бадиий-эстетик дид ва тафаккурни камол топтириш;
рақс ва хореография санъати соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишда иштирок этиш, истеъдодли ёш балетмейстерларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш;
миллий рақс ва хореография санъати соҳасида олиб борилаётган илмий изланишларнинг натижалари асосида замонавий рақс композицияларини саҳналаштириш;
миллий рақс санъатини мамлакатимизда ва хорижий давлатларда кенг тарғиб қилиш мақсадида Давлат рақс ансамблининг миллий ҳамда жаҳон халқлари рақсларидан иборат дастурлари асосидаги гастроль-концерт фаолиятини йўлга қўйиш.
Давлат рақс ансамбли фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:
республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
халқаро молия институтлари ҳамда донор ташкилотларнинг грантлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Бунда Давлат рақс ансамблига республика бюджетидан маблағлар унинг ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун ажратилади.
Давлат рақс ансамбли артистлари ҳамда бадиий ходимларига президентнинг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ–1280-сон “Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг амал қилиши, артистлар ҳамда бадиий ходимларнинг аввалги иш жойларида узоқ муддат хизмат қилгани сақлаб қолинган ҳолда, татбиқ этилади.
Белгилаб қўйилишича:
Давлат рақс ансамблини сақлаш харажатлари 2020 йилда Маданият вазирлигига республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади, 2021 йилдан бошлаб эса республика бюджети доирасида назарда тутилади;
Давлат рақс ансамбли қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда, концерт-томоша фаолиятини тегишли лицензия олмасдан, шунингдек, Ўзбекистонда концерт-томоша тадбирларини бир марталик рухсатнома олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга;
Давлат рақс ансамблининг директори ва бадиий раҳбари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Касаба уюшмалари федерациясининг Давлат рақс ансамблининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ижодкорлари ижтимоий шароитини яхшилаш мақсадида доимий равишда ҳомийлик ёрдами кўрсатишни назарда тутувчи “Дўстлар клуби”ни ташкил этиш бўйича берган таклифига розилик берилди.
Мавзуга оид

16:53 / 30.01.2025
Хитой Янги йили байрамида роботлар рақсга тушди (видео)

13:04 / 30.04.2022
«Лазги» халқаро рақс фестивали ғолиблари аниқланди

10:01 / 05.02.2020
Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди

12:25 / 15.08.2019