Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда иккита қор кўчкиси вақтида 38 киши ҳалок бўлди
Туркиянинг Ван вилояти Бахчисарой округида икки кунда иккита қор кўчкиси оқибатида 38 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар берди.
4 февралда юз берган биринчи қор кўчкиси остида йўловчилар олиб кетаётган микроавтобус ва қор куровчи қолиб кетган. Қор остидан 5 киши жонсиз ҳолда, 7 киши тирик топилган.

5 февралдаги иккинчи қор кўчкиси биринчи кўчки юз берган жойда икки кишини излаётган қидирув-қутқарув гуруҳини босиб қолган. Оқибатда 33 киши ҳалок бўлган, 53 киши жароҳат олган. Жабрланувчилар орасида Ван вилоятининг қидирув хизмати раҳбари Осман Ўжар ва Туркия президентининг маслаҳатчиси Гулсен Ўрхан, ҳалок бўлганлар орасида полициячилар, ўт ўчирувчилар ва оддий фуқаролар бўлган.

Мутасадди шахсларнинг таъкидлашича, қурбонлар сони ошиши мумкин. Фожиа жойига қўшимча қутқарув кучлари жўнатилган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025