Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 08:30 / 06.02.2020
4770
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда айрим кўчалар автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади
Тошкент шаҳрида “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!” шиори остида ватанпарварлик фестивали ўтказилади
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, шу муносабат билан 6 февраль куни соат 13:00 дан 7 февраль куни соат 22:00 га қадар айрим кўчалар автотранспорт воситаларининг ҳаракати учун ёпилади.
Улар:
- Зарафшон кўчасининг Навоий шоҳ кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисми;
- Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш