Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиёдаги илк халқаро мусиқа ярмаркаси Тошкентда ўтказилади
Ярмарка 4-6 июнь кунлари бўлиб ўтади. «Ўзбекконцерт» бу борада ЮНЕСКО қошидаги Халқаро халқ ижодиёти ташкилоти билан келишувга эришди.

7 февраль куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров ЮНЕСКО қошидаги Халқаро халқ ижодиёти ташкилотининг Осиё бўйича бош секретари Мун Ҳюнг Сук билан учрашди.
Учрашувда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, маданият ва санъат соҳасидаги нуфузли халқаро фестивал ва танловларда Ўзбекистон ижодкорларининг иштирокини изчил таъминлаш ҳамда уларнинг сара асарларини намойиш этиш, миллий ижодий маҳсулотларни кенгроқ тарғиб қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Муҳокамалар натижасида томонлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумга асосан, Маданият вазирлиги ва «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан шу йилнинг 4-6 июнь кунлари Тошкентда Марказий Осиёда биринчи маротаба халқаро мусиқа ярмаркасини ўтказиш режалаштирилди.
«Халқаро мусиқа ярмаркасига дунёнинг энг яхши мусиқий продюсерлари ва бошқа мутахассисларни таклиф этиш, халқимизнинг мусиқий мероси намуналари ва санъатимизнинг нодир дурдоналарини намойиш этиш каби бир қатор масалалар юзасидан ҳам учрашувда фикр юритилди», – дейилади расмий хабарда.

Мавзуга оид
15:05 / 06.05.2025
Тошкентдаги 21 та бинони ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш таклиф этилмоқда
16:49 / 02.04.2025
Саида Мирзиёева ЮНEСКО Бош конференцияси Самарқандда ўтказилишини олқишлади
14:46 / 12.03.2025
Шавкат Мирзиёев Парижда ЮНЕСКО бош директори билан учрашди
10:54 / 12.03.2025