Жамият | 11:00 / 07.02.2020
12335
6 дақиқада ўқилади
Реклама

«ROZMETOV» компаниясидан янги парҳез маҳсулотлари

Соғлом турмуш тарзига бўлган урф тенденцияларни ўзгартиради. «Мазали» таърифи аллақачон «тўғри овқатланиш» тушунчаси тараф бироз ён босди, шу билан бир қаторда озиқ-овқат ишлаб чиқарувчиларининг ҳам устуворликлари ва асосий эътиборларини ўзгартирди. Қандай қилиб кўп сонли «фойдали» ёрлиқлар ичидан соғлом турмуш тарзи нуқтаи назаридан тўғри бўлган маҳсулотни танлаш мумкин? Қуйида ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг бу борадаги фикрлари билан танишиш мумкин.

Талаблар бўйича тест-драйв

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 50 фоиздан кўпроғи турли даражадаги семизлик билан касалланган. Ва бу шуни англатадики, мамлакатимиздаги деярли ҳар бешинчи вояга етган инсон ушбу касалликдан азият чекмоқда. Шифокорлар хавотирда: бу тенденцияни тўхтатиш учун аҳоли билан кенг кўламли профилактика ишлари зарур. Ва унга қандайдир таъсир қилиш учун, Ўзбекистон аҳолисининг овқатланиш одатларини тубдан ўзгартириш лозим.

Шу сабабли, озиқ-овқат билан боғлиқ кўплаб брендлар тобора соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ ечимларга мурожаат қилмоқдалар. Эҳтимол, бу масалада етакчилар – бу фойдалилиги ва фойдасизлиги билан боғлиқ кўплаб афсонавий уйдирмалар мавжуд бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларидир.

– Умуман олганда, колбаса фойдали бўлиши мумкинми деган саволга жавобни тушуниш учун биз ушбу соҳани узоқ вақт давомида тадқиқ қилдик, – дейди Розметов. – Албатта, маҳсулот атрофида кўплаб стереотиплар мавжуд ва биз бу йўналишга киришимиз кераклигини тушуниш учун, чуқур тадқиқ қилиш ва мижозларимиз орасида маҳсулотга бўлган талабни таҳлил қилишга 6 ой сарфладик.

Янги рецептни ишлаб чиқиб, биз ҳисоб-китобларимизни профессионал шифокорлар фикри билан таққослаш ва гўшт маҳсулотини ҳақиқатан ҳам фойдали қилиш имкониятлари ҳақида сўраб билиш учун маҳсулотимизни Тошкент Тиббиёт академиясида синовдан ўтказдик.

Гули Шайхова, профессор, озиқ-овқат гигиенаси етакчи мутахассиси, нутрицолог:

– Соғлом турмуш тарзининг муҳим қисмларидан бири тўғри, мувозанатли овқатланишдир. Тошкент Тиббиёт Институтининг Озиқ-овқат гигиенаси кафедраси кўмагида «ROZMETOV» бренди учун «Диетические» (Парҳезли) колбаса ва сосискаларининг янги таркиби ишлаб чиқилди. Бу бизнинг мамлакатимизда бундай маҳсулотнинг биринчи бор ишлаб чиқарилиши. Маҳсулот фойдалилигининг энг муҳим кўрсаткичи унинг таркиби ҳисобланади: оқсилларга бой - 100 г маҳсулот учун тахминан 21 грамм, зарарли бўёқларсиз ва лаззат кучайтиргичларсиз, шунингдек таркибида микроэлементлар ва витаминлар мавжуд.

Маҳсулот одатий колбаса маҳсулотларидан сезиларли даражада фарқ қилади. Унинг асосий таркиби – курка гўшти. Бундан ташқари, бу маҳсулот линиясини ишлаб чиқариш учун бренд умуман субмаҳсулотларнинг қўлланишидан воз кечди.

Гўшт маҳсулотларининг парҳез линияси korzinka.uz супермаркетлар тармоғида сотувга қўйилган. Унга қайнатилган колбаса, ветчина ва сосиска киради.

Истеъмолчи қандай фикрда?

Тошкентдаги супермаркетлар расталарида «соғлом овқат», «ёғсиз», «глютенсиз ва лактозасиз», «парҳезли» деб номланган маҳсулотларни кўп учратиш мумкин. Уларнинг қайси бири харидорлар орасида энг муҳим ва нима учун одамлар тобора кўпроқ фойдали маҳсулотларни қидирмоқдалар?

– Мен шифокорман ва кўпинча айрим маҳсулотларнинг таркиби мени даҳшатга солади. Шунинг учун мен уйда пиширилган, зарарли моддаларсиз, жуда оддий емишларни афзал кўраман. Аммо, биз XXI асрда яшаймиз, бизда жуда катта маҳсулотлар танлови мавжуд ва бу хилма-хиллик орасида сиз бирон-бир нарсани танлашингиз лозим. Одатда мен маҳсулот таркибини диққат билан ўқиб чиқаман, кейин кўрсатилган миқдордаги калорияларни таҳлил қиламан. Агар оқсиллар, ёғлар ва углеводлар баланси мени қониқтирса – бу маҳсулот доимо менинг саватимда бўлади. Парҳезли колбаса бу янгича маҳсулот, мен буни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар орасида ҳали учратмаганман. Аммо, масалан, Москвада дўконлар расталарида «тўғри озиқ-овқат» маҳсулотларининг бутун бўлимлари мавжуд бўлиб, ҳатто паст калорияли бургерлар ва парҳезли тортлар ҳам мавжуд. «ROZMETOV» – фарзандларим истеъмол қилишларига мен рухсат берган ягона колбасадир, биз доимо ветчина ва сутли колбасани истеъмол қиламиз. Татиб кўрамиз ва янги парҳезли линия ҳақиқатдан ҳам шундайлигини текширган ҳолда, албатта синаб кўрамиз, – Зуҳра Аҳмедова, умумий амалиёт шифокори.

Instagram: @rozmetov.uz

Facebook: fb.com/rozmetov.uz

Telegram: t.me/rozmetov_official

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид