Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус сабабли 400дан ортиқ компаниянинг даромади пасайиб кетиши маълум қилинди
Коронавируснинг салбий таъсири ҳақида энг кўп хавотир Хитойдаги йирик тезкор овқатланиш тармоғи бўлган Yum China корпорацияси томонидан билдирилган.
Amenity Analytics компанияси янги турдаги коронавируснинг молиявий ва иқтисодий кўрсаткичларга таъсирини кузатиб борувчи тизимни ишга туширди. Тизим компанияларнинг ушбу вирус тилга олинган баёнот ва ҳисоботларини таҳлил қилади.
Маълум қилинишича, 421та компания жорий йилнинг биринчи чорагидаги даромадлари тўғрисидаги ҳисоботларида Хитойда тарқалган коронавирус молиявий натижаларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирган. Бу компанияларнинг 394таси АҚШда жойлашган.
Коронавируснинг салбий таъсири ҳақида энг кўп хавотир Хитойдаги йирик тезкор овқатланиш тармоғи бўлган Yum China корпорацияси томонидан билдирилган. Унинг бошқарувида KFC, Pizza Hut ва Taco Bell каби брендларга қарашли ресторанлар мавжуд.
Мода соҳасида эса Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH), Capri Holdings ва Estee Lauder каби компаниялар вируснинг салбий таъсири ҳақида сўз юритган.
Шунингдек, коронавируснинг биринчи чоракдаги салбий таъсири тўғрисида Apple, Nike, Starbucks, McDonald's каби йирик компаниялар ҳам маълум қилган.
Охирги маълумотларга кўра, коронавирусга чалинганлар сони қарийб 35 мингга етган, 700 киши вафот этган.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022