«Ўзтўқимачиликсаноат» Хитойга виза олиш учун аризалар расмийлаштиришни вақтинча тўхтатди
Уюшма Хитойга барча корхона ходимларининг ташриф буюриши ва ушбу мамлакат фуқароларини Ўзбекистон ҳудудига таклиф этишни кейинга қолдиришни тавсия этди
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Хитойга визаларини расмийлаштиришда уюшма номида буюртма ва хатлар беришни вақтинчалик тўхтатди.
Уюшма хабарида айтилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирликларининг расмий баёнотларида коронавирус инфекцияси билан касалланиш бўйича республикадаги эпидемик вазият, ушбу касалликнинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича маълумот берилган. Коронавирус инфекцияси билан касалланиш Ўзбекистон ҳудудида қайд этилмаган бўлса-да, республика ҳудудига ҳам кириб келиш эҳтимоли юқори эканлиги таъкидлаб ўтилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси коронавирус инфекцияси бартараф этилгунга қадар Хитой Халқ Республикасига барча корхона ходимларнинг ташриф буюриши ва ушбу мамлакат фуқароларини Ўзбекистон ҳудудига таклиф этишни кейинга қолдиришни тавсия этди.
Шу билан бирга, Хитой Халқ Республикасига кириш-чиқиш визаларини расмийлаштиришда уюшма номида буюртма ва хатларни бериш вақтинчалик тўхтатилгани маълум қилинди.
Бундан олдин, Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 720 кишидан ошгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:48 / 05.11.2024
Green Card учун онлайн рўйхатдан ўтиш 2 кунга узайтирилди
22:25 / 04.10.2024
Мўғулистон визаларни электрон шаклда беришни бошлади
22:50 / 04.09.2024
АҚШ хорижлик талабаларга виза бериш жараёнини соддалаштирди
19:00 / 02.09.2024