Қозоғистондаги тартибсизликларга нима сабаб бўлгани маълум қилинди
Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Кордай туманидаги тартибсизликларга 5 февралда йўлда юз берган можаро сабаб бўлган. Бу ҳақда журналистларга Қозоғистон ички ишлар вазири ўринбосари Алексей Калайчиди маълум қилди.
Калайчидининг таъкидлашича, можарога бир автомобилнинг иккинчи автомобилга йўл бермагани олиб келган.
«Уч киши машинада йўлдан тўғри кетаётганда, ичида уч киши бўлган катта юк машинаси уйдан йўлга чиқаётган бўлган. Можарога йўл бермаслик сабаб бўлган. Натижада бундай ҳолларда одатда юз берадигандек, иш даҳанаки жангдан муштумзўрликка айланиб кетган», деб маълум қилган у.
Вазир ўринбосари можародан кейин ижтимоий тармоқларда тарқатилган тартибсизликка чақириқлар вазиятнинг кескинлашишига олиб келганини таъкидлаган.
«Одамлар ўз изоҳлари оқибатларини ўйламай, уларни жўнатишган. Натижада ёшларнинг бир қисми бундай чақириқларга ишонган. Биз бошқа ҳудудларда ҳам бу иғвогарларни топдик», деб айтган вазир ўринбосари.
Унинг таъкидлашича, иғвогарлар орасида ёши катталар ҳам бўлган.
Калайчиди тартибсизликлардан кейин Кордай туманида маҳаллий кўламда киритилган фавқулодда ҳолат ҳозирча етарли эканини қўшимча қилган.
Қозоғистон бош вазири ўринбосари Бердибек Сапарбаев тартибсизликлар юз берган Кордай туманига ташрифи вақтида тартибсизликлар туфайли фуқаролар мулкига етказилган моддий зарар қонунчиликка кўра қоплаб берилишини маълум қилган.
Сапарбаев тартибсизликлар вақтида зарар етказилган ижтимоий ва тижорат объектлари, турар жойларни кўздан кечириб чиққан. «Давлат раҳбари жабр кўрган оилаларга барча зарур ёрдамни кўрсатиш вазифасини топширди. Ҳозирда мутахассислар зарарни баҳолашмоқда», деган у.
У, шунингдек, можаро вақтида ҳалок бўлганларнинг хонадонларига ташриф буюриб, президент ва ҳукумат номидан уларга ҳамдардлик билдирган.
Ўз навбатида, ҳалок бўлганлар яқинлари ва маҳаллий аҳоли айбдорларни топишни сўраган. Уларнинг таъкидлашича, тартибсизликлар атайин содир этилган.
7 февраль куни кечқурун Кордай туманидаги Масанчи қишлоғида қозоқлар ва дўнгонлар ўртасида можаро келиб чиққанди. Можарога маҳаллий дўнгонлар қозоғистонлик қарияни калтаклаши сабаб бўлгани айтилган.
Қозоғистондаги можаро қурбонлари сони ортди
Сўнгги маълумотларга кўра, Кордайдаги тартибсизликлар вақтида 10 киши ҳалок бўлган, 130 дан кўпроқ одам жароҳатланган.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024