4 нафар хитойлик АҚШнинг 145 млн фуқароси шахсий маълумотларини ўғирлашда айбланмоқда
АҚШда 4 нафар хитойлик 145 млн кишининг шахсий маълумотларини ўғирлашда айбланмоқда. Улар қўлига фуқароларнинг исм-шарифлари, туғилган саналари ва ижтимоий суғурта рақамлари ҳақидаги маълумотлар тушган.
АҚШ бош прокурори Уильям Барр хитойликларга АҚШнинг Equifax кредит тарихи бюроси компьютер тизимларини бузиб кириш, тижорат сири ва америкаликларнинг шахсий маълумотларини ўғирлаш айбловини илгари сурди. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирлигида маълум қилинган.
АҚШ маълумотларига кўра, айбланувчилар Хитой армиясига қарашли тадқиқот институтларидан бирида ишлашган.
2017 йилда содир этилган хакерлик ҳужумидан 145 млн киши ёки АҚШ аҳолисининг деярли ярми жабрланган.
Equifax компьютер тизимлари бузиб кирилганидан кейин компания 575 млн доллар жарима ва хакерлик ҳужуми жабрланувчиларга компенсация жамғармасига 300 млн доллар тўлашига тўғри келган. Шунингдек, компания киберҳужумлардан ҳимоясини кучайтиришга ваъда берган. Ушбу воқеадан кейин компаниянинг директорлар кенгаши раиси ва бош ижрочи директори Ричард Смит истеъфога кетишга қарор қилган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024