Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҚҚС тўлаш муддати 120 кунгача кечиктирилиши мумкин — Ҳукумат қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида «Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Янги ҳужжатга мувофиқ, ҚҚС тўловчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектлар энди товарларни олиб киришда, шунингдек, ишлар (хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз ўрнига 120 кунгача бўлган муддатга қўшилган қиймат солиғи тўлашни кечиктириш механизмларидан фойдаланиши мумкин.
Бунда ҚҚС тўлов муддатини узайтириш имконияти давлат божхона хизмати органининг қарори билан берилади. Бунинг учун солиқ тўловчилар божхона хизмати органига ариза, ҚҚС таъминланишини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиладилар. Шундан сўнг беш иш куни мобайнида мурожаатни қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Мавзуга оид
16:08 / 24.05.2025
82 миллиард сўмлик ҚҚС тадбиркорларга ноқонуний қайтарилгани аниқланди – ДХХ
11:39 / 05.05.2025
Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди
12:11 / 27.03.2025
Барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи компаниялар ҚҚС тўловчисига айланади
10:56 / 18.03.2025