Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Сурияда 5 ҳарбийси ўлдирилишига жавоб қайтарди
Туркия қўшинлари Суриянинг Идлиб вилоятида 5 нафар ҳарбийси ҳалок бўлганига жавобан Сурия ҳукумат қўшинларининг 115 та нишонини ўққа тутди. Туркия мудофаа вазирлигида таъкидланишича, жавоб ҳужуми оқибатида 101 нафар суриялик ҳарбий бартараф этилган.
Туркия 10 февралда Сурия ҳукумат қўшинлари Идлибдаги кузатув пунктини ўққа тутганини маълум қилган. Бунинг оқибатида 5 турк ҳарбийси ҳалок бўлган, яна 5 нафари яраланган.
Таъкидланишича, турк ҳарбийларининг ўққа тутилишига жавобан Сурия қўшинларининг 115 та нишонига зарбалар берилган. Бунинг оқибатида 101 ҳарбий бартараф этилган, 3 та танк, 2 та артиллерия қуроли ва битта вертолёт йўқ қилинган.
Ўтган ҳафта ҳам Анқара Идлибда 8 ҳарбийси ҳалок бўлганини маълум қилганди. Туркия бунда Сурия ҳукумат қўшинларини айблаган. Анқаранинг жавоб ҳужуми оқибатида эса 76 нафар суриялик ҳарбий йўқ қилинган.
Ҳозирда Сурия армияси Россия авиацияси ёрдамида Идлибда Туркия томонидан қўллаб-қувватланувчи тузилмаларга қарши амалиёт олиб бормоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
16:19 / 24.05.2025