Иқтисодиёт | 11:26 / 12.02.2020
4237
2 дақиқада ўқилади

Энергетика вазирлиги объектларни лойиҳалаштирувчи йирик қўшма корхонани тақдим этди

Бу қўшма корхона Энергетика вазирлиги ва «Ўзэнергоинжиниринг» акциядорлик компанияси билан Assystem Engineering and Operation Services S.A.S томонидан ташкил этилган. Франциянинг бу корхонаси халқаро фаолият олиб боради ва атом энергетикаси бўйича ҳам катта тажрибага эга.

11 февраль куни барча турдаги электр тармоқлари ва энергия объектларини лойиҳалаштирадиган «Uzenergoengineering–Assystem» Ўзбекистон–Франция қўшма корхонасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Қўшма корхонани ташкил этиш тўғрисидаги битим 2019 йил

24 сентябрь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлигида Assystem вакиллари билан учрашувда имзоланган. 2019 йил 17 октябрда «Uzenergoengineering – Assystem» МЧЖ ҚК рўйхатига олинган.

Бу қўшма корхонага киритилган сармоялар бир қатор вазифаларга қаратилган:

- Ўзбекистонда ва ундан ташқарида электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш лойиҳалари;

- инфратузилма ишлари, шу жумладан электр ва атом энергиясини ишлаб чиқариш;

- Ўзбекистондаги электр тармоқларини модернизация қилишга қаратилган бошқа фаолият турлари.

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев қўшма корхона ҳақида шундай фикр билдирди:

– Энг муҳими, 46 ишчи ўрни яратиладиган бу қўшма корхонада асосан ўзимизнинг мутахассислар – муҳандислар, лойиҳа менежерлари ва бошқа зарур соҳаларга энди диплом олган ёшлар ишга қабул қилиниши режалаштирилган. Соҳа инновацион, маошлари баланд, шу билан бирга ёшларимиз ҳар йили Assystem Engineering компаниясининг дунёнинг турли давлатларида фаолият юритаётган объектларида малака ошириш имкониятига эга бўлишади.  

Мавзуга оид