Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Good bye, Biden!» — Сайловда Трампга ким рақиб бўлади?
АҚШ вице-президенти, 2020 йилги президентлик сайловларида Демократлар партияси номзодлари орасида фаворит деб қаралган Жо Байден праймеризда иккинчи марта мағлубиятга учради - у мустақил номзод - сенатор Берни Сандерсга ва собиқ мэр Пит Буттиджичга ютқазмоқда. Улар Дональд Трампга муносиб рақобат кўрсата олишадими?
11 февраль куни Нью-Ҳэмпширда ўтказилган праймериз триумфатори, Вермонт штатидан мустақил сенатор Берни Сандерс овоз бериш натижаларини «Трамп даврининг тугаши» деб атади.
Нью-Ҳэмпширдаги праймеризда (бошланғич сайлов) демократларнинг 280 мингга яқин вакили қатнашди ва уларнинг 26 фоизининг овози 78 ёшли Сандерсга - ўта сўл қарашларга эга сиёсатчига насиб этди.
Аммо у ўзининг энг яқин таъқибчиси, марказчиларнинг қарашларини ифодаловчи 38 ёшли Пит Буттиджични катта фарқ билан ортда қолдира олмаган - 1,6 фоиз, бу тахминан 4300 овоз дегани.
Нью-Ҳэмпшир штатидаги праймериз натижаларидан кейин АҚШдаги кузатувчилар Сандерс ноябрь ойидаги президентлик сайловларида Демократлар партиясидан номзод бўлиши мумкинлигини тан олишмоқда.
«2016 йилги кампания вақтида демократлар уни ҳаддан ташқари сўл ва радикал номзод сифатида маъқуллашмаганди. Аммо, афтидан, Байден ҳаддан ташқари кўп хато қилди, худди ўз вақтида Ҳиллари Клинтон билан бўлгани каби. Унинг номзоди Демократлар партиясининг ашаддий тарафдорларига ҳам ёқмаяпти», - дейди сиёсатшунос, Стони-Брук университети профессори Жонатан Сандерс.
АҚШда Берни Сандерсни социалист деб ҳисоблашади. Рақиблари доимо у ёшлигида Америка Социалистик партиясининг ёшлар қаноти аъзоси бўлгани, 1980-йилларда 10 кун давомида Совет Иттифоқи ҳудудига сафар қилгани, «асал ойи»ни айнан шу ерда ўтказганини эслатишни яхши кўришади.
Маҳаллий вақт билан 12 февралга ўтар кечаси Демократик партия аъзолари овоз берган сайлов участкаларининг 90 фоизидаги натижалар эълон қилинди. Расмий маълумотларга кўра, мустақил сенатор Индиана штатидаги Саут Бэнд шаҳрининг собиқ мэри Пит Буттиджични бироз фарқ билан ортда қолдириб, 26 фоиз овоз олган. Миннесота штатидан сенатор бўлган Эмми Клобушар учинчи бўлган, у 20 фоиз овоз олган.
Праймериз натижалари эълон қилинишидан бир неча дақиқа олдин Нью-Ҳемпшир штатидаги тарафдорлари олдида чиқиш қилган Сандерс президентлик лавозими учун Демократик партиядан айнан ўзи номзод бўлишини маълум қилди.
«Биз ғалаба қозонамиз. Айовада одамлар шундай овоз беришди, бу ерда ҳам ғалаба қозондик, энди Невада ва Жанубий Каролинага йўл оламиз ва у ерларда ҳам ғалаба қиламиз», дейди у.
Нью-Ҳемпшир штатидаги бошланғич сайлов натижаларидан кейин президентлик учун икки номзод сайловолди пойгасини тарк этишга мажбур бўлди. Тадбиркор Эндрю Янг ва колорадолик сенатор Майкл Беннет мағлубиятни тан олди. Шу тариқа, кейинги сайловда Демократик партиянинг тўққиз номзоди иштирок этади.
Берни Сандерснинг Нью-Ҳемпширдаги муваффақиятини АҚШдаги демократлар тарафдорлари партиянинг сўл қаноти ғалабаси сифатида баҳолашмоқда. Бу мустақил сенатор учун ёшлар, шунингдек, Қўшма Штатлардаги афроамерикаликлар ва испан жамиятлари овоз беришмоқда.
Берни Сандерс охиригача бора оладими?
Энтони Зуркер, Би-би-сининг Шимолий Америка бўйича таҳлилчиси
Жо Байден - Берни Сандерсни миллий сўровларда ортда қолдирган ягона номзод эди - энди эса унинг мағлубияти муқаррар.
Пит Буттиджич праймеризда ишонч билан иккинчи ўринда бормоқда, аммо ҳозирча у кейинги штатларда ҳам муваффақиятга эриша олади, деб айтиш қийин.
Унинг сўл либераллар қанотидаги рақиби - [Элизабет] Уоррен - ҳали Сандерсга яқинлаша олмаяпти. Эми Клобушарнинг муваффақияти шуни кўрсатмоқдаки, у ҳамиша ишончли тарафдорларга эга бўлган.
2016 йилда ҳам Сандерс Нью-Ҳемпширдаги праймериздан кейин кўзга ташлана бошлаганди. Энди, мухолифат лагери парчаланган вақтда, унинг умуммиллий кампанияси ташкилотчилари йиғиб берган улкан маблағларни ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, Сандерснинг йўли ёруғ, лекин муваффақият кафолатланмаган.
У сўнгги ярим асрда президентликка номзоди кўрсатилган илк сўл демократ бўлиши мумкин, 1972 йилда демократлардан номзод сифатида сайловда қатнашган сўлчи Жорж Макговерн Ричард Никсонга ютқазганди.
Мухолифлари томонидан катта сиёсатда етарли тажрибага эга эмасликда айблаб келинаётган Саут Бэнднинг собиқ мэри Пит Буттиджич сенатор Сандерс Дональд Трампга рақобат қила олмаслиги ҳақида гапирди. Ўтказилаётган барча жамоатчилик сўровларида Демократик партия тарафдорлари Трампга қарши чиқа олиш қобилиятини президентликка номзоднинг асосий сифати деб белгилашмоқда.
«Кўпчилик қўллаб-қувватламайдиган одамга овоз бериб замонавий Америка тарихидаги энг баҳсли президентни енга олмаймиз. Мухолиф қарашларни инкор этадиган ҳар қандай сиёсий позиция Дональд Трамп қайта сайланишига олиб келади», - деди у Нью-Ҳэмпшир штатининг Наша шаҳрида ўз тарафдорлари қаршисидаги чиқишида.
Берни Сандерс чиндан ҳам, америкалик сайловчилар радикал деб ҳисоблайдиган қарашларни ифодалайди. У барча учун бепул тиббий хизмат жорий этиш, олий таълим учун тўловларни бекор қилиш, барча штатларда марихуана истеъмол қилишга рухсат бериш ҳамда бадавлат америкаликлар учун солиқларни ошириш тарафдори ҳисобланади.
Сайловлар бошланишидан олдин Демократлар партиясининг асосий номзоди сифатида қаралган, лекин праймеризларда мағлуб бўлаётган Жо Байден таслим бўлмаслигини маълум қилди. У Нью-Ҳэмпширдаги сайлов натижалари эълон қилинишини кутмасдан штатни тарк этди ва Жанубий Каролинадаги сайловчилари билан учрашди. Байденнинг сўзларига кўра, праймериздаги илк натижалар унинг АҚШ президенти сайловидаги имкониятларини акс эттирмайди.
«Муҳими, Айова ва Невада ўз фикрини билдириб бўлди, - деди Байден Нью-Ҳэмпшир штати номини Невада штати номи билан адаштириб юборган ҳолда. - Аммо қаранг, биз Невададан Жанубий Каролинагача бўлган барча штатлар аҳолисини тинглашимиз керак, «суперсешанба»гача ва ундан кейин ҳам. Ўшанда биз қарор қабул қилишимиз мумкин».
«Суперсешанба» - АҚШда праймериз бир кунда ўндан ортиқ штатда ўтказиладиган кундир. Бу йили «суперсешанба» куни Американинг 15 штатида бошланғич сайловлар ўтказилади. Анъанага кўра, шу куни катта эҳтимол билан партиянинг президентликка номзоди аниқланади. Кўринишидан, эндиликда сайловолди пойгасининг собиқ етакчиси, мамлакатнинг собиқ вице-президенти Жо Байден ноябрдаги сайловларга етиб бора олмайди.
Шу билан биргаликда, таҳлилчилар Нью-Ҳэмпширдаги праймериз етакчилари - Берни Сандерс ва Пит Буттиджичнинг президентлик пойгасидаги имкониятларини юқори баҳолашмоқда.
«Бу икки номзод Демократик партиянинг турли фракцияларига мансуб. Сандерсни ёшлар ва ўта сўл демократлар қўллаб-қувватламоқда. Уни жанубда ва АҚШнинг марказий штатларида ва ғарбда ҳам қўллашлари даргумон. Ноанъанавий жинсий ориентацияга эга бўлган Буттиджич эса консерватив штатларда кўп овоз ололмаслиги аниқ», дейди Жонатан Сандерс.
Мавзуга оид
15:23 / 25.05.2025
Жо Байден саратонга чалингани эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди
19:09 / 19.05.2025
Байден саратонга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
09:57 / 19.05.2025
Трамп саратон касаллиги аниқланган Байденни қўллаб-қувватлади
08:24 / 19.05.2025