Ўзбекистон | 11:11 / 12.02.2020
55861
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ЙПХ ходимларининг формаси ўзгарди

Фото: ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати

Тошкентда ЙПХ ходимларининг формаси ўзгарди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 12 февралдан бошлаб Тошкент шаҳрининг турли нуқталарида ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл-патруль хизмати ходимларининг янги формаси тажриба тариқасида синовдан ўтказилмоқда.

 

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 1 январь кунидан Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг барча ЙПХ ходимлари хизматни мобил камерадан фойдаланган ҳолда ўташни бошладилар. 

ЙПХ ходими тўхтатиб мулоқотга киришганда, мазкур мулоқот мобил камерага ёзиб олинади, келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилса, айбни исботлаш учун видеоёзувдан фойдаланилиши мумкин.

Мавзуга оид