Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганчда коронавирусга қарши махсус тактика машқлари ўтказилди
Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳридаги халқаро аэропортда янги турдаги коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган кўргазмали махсус тактика ўқув машқлари ўтказилди.
Бу ҳақда Хоразм вилояти Фавқулодда Вазиятлар бошқармаси (ФВБ) хабар беради.
Машқларда ФВБ, ИИБ, Божхона бошқармаси, Чегара қўшинлари, Ўзбекистон миллий гвардияси Хоразм вилояти бошқармаси, Санитария эпидемиология осойишталик маркази, Давлат чегараси ва транспортдаги ветеринария назорат бошқармаси, ҳамда Фавкулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматларининг бундай воқеа-ҳодисаларга қай даражада шайлиги кўздан кечирилди.
Машқлар якунида коронавирус ҳақида тушунча, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларнинг четдан кириб келиши, эпидемияга қарши чора-тадбирлар ва уларнинг профилактикаси каби мавзуларда давра суҳбати ўтказилди.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
21:35 / 22.05.2025