Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Идлибга қўшимча куч жўнатишда давом этади
Туркия ҳукумати Суриянинг Идлиб вилоятига бу ҳудудда ўт очишни тўхтатиш режимига амал қилинишини таъминлаш учун қўшимча ҳарбий жўнатади. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар маълум қилган.
«Биз ўт очишни тўхтатиш сулҳига риоя этилишини таъминлаш ва унга доимо амал қилиниши учун қўшимча ҳарбийлар жўнатмоқдамиз. Биз ҳудудни назорат қиламиз», — дея унинг сўзларини келтирмоқда Anadolu.
Вазирнинг сўзларига кўра, Туркия ўт очишни тўхтатиш режимига амал қилмайдиганларга қарши барча чораларни кўради, жумладан, ҳарбий кучларни ҳам қўллайди.
Аввалроқ Пентагон Суриянинг Идлиб вилоятида туркиялик ҳарбийларга разведка маълумотлари ва ҳарбий анжомларни етказиб бериш борасида ёрдам кўрсатишга тайёрлиги хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
16:19 / 24.05.2025