Спорт | 18:01 / 14.02.2020
9634
6 дақиқада ўқилади

Ҳафта ўйинлари: А Серия ва Ла Лигада пешқадамлар «жанги», АПЛда «Челси» - «МЮ» тўқнашуви

Фото: AFP/Getty Images

Ушбу ҳафтанинг дам олиш кунлари Европада бир қатор шиддатли ўтиши кутилаётган марказий ўйинлар кутиб турибди. Tribuna.uz қуйидаги энг муҳим тўрт қарама-қаршиликни ўтказиб юбормасликни тавсия қилади.

 Испания Ла Лигаси. 24-тур
15 февраль (шанба)
«БАРСЕЛОНА» - «ХЕТАФЕ»
Ўйин бошланиш вақти: 
20:00
ТВ-трансляция: «Futbol TV» / «UzReport TV» 

Испания чемпионатининг 24-туридаги марказий ўйини мақомини «Валенсия» - «Атлетико» баҳсидан тортиб олган ўйин «Барселона» - «Хетафе» баҳсидир. Меҳмон жамоанинг олдинги мавсумларда «Камп Ноу»даги сафари оддий ўйиндек ўтган бўлса, бу сафарги ташриф Кике Сетьян жамоасини ҳадиқда ушлаб турибди. Ҳар ҳолда Барселонага Ла Лига доирасидаги сўнгги тўрт ўйинда 4 ғалабага эришиб, ўз дарвозасидан гол ўтказмаган «Хетафе» келмоқда. Пойтахт Мадрид яқинида жойлашган Хетафе шаҳри жамоаси мавсум кашфиёти сифатида 3-ўринга чиқиб олди ва энди нафақат географик жиҳатдан, турнир жадвалида ҳам Хетафе жамоаси пешқадам Мадридга яқинлашди. Хетафеликлар Каталонияга сайрга келмасликлари аниқ. Мезбонларнинг таркибдаги муаммоларига қарамай, «Камп Ноу»даги 2 ва 3-ўринларни эгаллаб турган клублар ўртасидаги баҳс муросасиз ўтиши аниқ.

 Ўзаро сўнгги 5 учрашув:
Хетафе – Барселона – 0:2
Барселона – Хетафе – 2:0
Хетафе – Барселона – 1:2
Барселона – Хетафе – 0:0
Хетафе – Барселона – 1:2

Италия А Серияси. 24-тур
15 февраль (шанба)
«АТАЛАНТА» - «РОМА»

Ўйин бошланиш вақти: 00:45

ТВ-трансляция: «Futbol TV» / «UzReport TV»

Нафақат Италия, балки Европанинг ҳам энг қувноқ жамоаларидан бирига айланган «Аталанта» клуби бу турда турнир жадвалида ўзидан бир поғона пастда бораётган «Рома»га қарши саф тортади. Бергамоликлар сермаҳсулликда А Серияда тенгсиз жамоа бўлиб турган бўлса, Рим клуби «Ювентус»га мағлуб бўлгач, ҳалигача ўзига кела олмади. Сўнгги икки турда ҳам «Рома» очко йўқотди, шунга қарамай ўз ўрнини бой бергани йўқ. Бу баҳс римликлар учун ўзига келиш имконини беради. Аксинча ҳолат кузатилиб, «Аталанта» «бўрилар»ни ҳам аямаса, меҳмонлар Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўринлардан узоқлашиши ҳеч гап эмас. Шундай экан, айнан ушбу баҳсда ЕЧЛнинг янги мавсумида Италиянинг 4-клуби ким бўлиши амалда ойдинлашса, ажабмас.

 Ўзаро сўнгги 5 учрашув:
Рома – Аталанта – 0:2
Аталанта – Рома – 3:3
Рома – Аталанта – 3:3
Рома – Аталанта – 1:2
Аталанта – Рома – 0:1

 Италия А Серияси. 24-тур
16 февраль (якшанба)
«ЛАЦИО» - «ИНТЕР»
Ўйин бошланиш вақти: 
00:45
ТВ-трансляция: «Futbol TV» / «UzReport TV»

Италия А Сериясининг жорий мавсумдаги энг муҳим ўйинларидан бири ушбу турда кузатилади. Пешқадамлар «Лацио» ва «Интер» клублари ўзаро тўқнаш келишади. Римда ўтадиган аввалги ўйинларда миланликларнинг устунлиги сезилса-да, бугунги «Лацио»ни аввалгиси билан солиштириш қийин. «Бургутлар» учун бу тўқнашувнинг аҳамияти ва баҳоси ўта юқори. «Лацио»нинг ғалабаси Иммобиле голеадорлигидаги бу жамоага скудетто сари улкан қадам бўлади. Аммо, Антонио Конте жамоаси ҳам «Милан дербиси»даги камбэкдан сўнг, Римга жанговар кайфиятда ташриф буюришлари аниқ. Бу қарама-қаршилик томошабинлар меҳрини қозонаётган А Сериянинг “гултожи”га айланса ажаб эмас. Албатта, томоша қилинг!

Ўзаро сўнгги 5 учрашув:
Интер – Лацио – 1:0
Интер – Лацио – 0:1
Лацио – Интер – 0:3
Лацио – Интер – 2:3
Интер – Лацио – 0:0

 Англия Премьер-лигаси. 26-тур
17 февраль (душанба)
«ЧЕЛСИ» - «МЮ»
Ўйин бошланиш вақти:
 01:00
ТВ-трансляция: «Futbol TV» / «UzReport TV»

Англия Премьер-лигаси мухлислари икки ҳафталик таътилдан кейин яна марказий ўйиндан баҳраманд бўлишади. Азалий рақиблар саналмиш «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги тўқнашув душанба оқшомида ўтказилса-да, мухлислар эътиборида бўлиши аниқ. Лондондаги бу баҳсда мавсум якунларига кўра, Премьер-лигадан Чемпионлар лигасига йўлланма оладиган яна бир жамоа амалда аниқ бўлиши ҳеч гап эмас. Сульшер жамоаси Лэмпард клубига мағлуб бўлса, асосий рақобатчисидан 9 очкога ортда қолиши мумкин. Аммо, «Шеффилд» ва «Тоттенҳэм» курашда имкон бўлади. Шундай экан, ЕЧЛ мақсадидаги Манчестер клуби «Стемфорд Бридж»га фақат ғалаба илинжида келиши аниқ. Ҳар ҳолда «Юнайтед»нинг бу стадиондаги сўнгги уч ташрифи жуда омадли бўлган. Умуман олганда эса, «Челси» 5 ўйиндан буён «МЮ»ни мағлуб эта олмаяпти. Кўрамиз, бу сафар кимнинг анъанаси давом этиркан?

 Ўзаро сўнгги 5 учрашув:
Челси – Манчестер Юнайтед – 1:2
Манчестер Юнайтед – Челси – 4:0
Манчестер Юнайтед – Челси – 1:1
Челси – Манчестер Юнайтед – 0:2
Челси – Манчестер Юнайтед – 2:2

 Усмон ИБОДОВ

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид