Жамият | 13:00 / 14.02.2020
19314
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Les Ailes – Ўзбекистонда биринчи бўлиб «Ҳалол» сертификатини олган товуқли fast food тармоғи

Юртимиз бўйлаб 16 та филиалга эга fried chicken маҳаллий тармоғи «Ҳалол» сифат белгисига эга бўлди.

Фото: Les Ailes

Бугунги кунда, кимёвий қўшимчалар қўшилган, сифатсиз маҳсулотларнинг салбий таъсиридан ўзи ва фарзандларини ҳимоялаш мақсадида, соғлом овқатланишга ўтишга ҳаракат қилаётган ҳамда таом танлашга масъулият билан ёндашаётган инсонлар сони бутун дунёда ортиб бормоқда.

Ҳар учинчи қадоқда «organic», «eco», «sugar free» белгилари ва бошқа маркетинг ҳийлалари билан тўла супермаркетларда харидорларга тўғри танлов қилиш қийинлашмоқда. Бу белгилар таомларни инсон саломатлиги учун хавфсизлигини билдиради, яъни сабзавотларда – нитратлар, колбасада – концероген ва ГМО, йогуртларда – сунъий бўёвчилар йўқлиги ва ҳоказо. «Ҳалол» белгиси билан сертификатлаш – маҳсулотнинг хавфсизлиги, табиий келиб чиқиши ҳамда белгиланган қоидалар бўйича тайёрланганлигини англатади. 

«Ҳалол» атамасининг ўзи, маҳсулот экологик хавфсиз ва аниқ белгиланган тартиблар бўйича тайёрланганлиги ҳамда барча дин вакилларининг истеъмол қила олишини билдиради. Тизим генетик модификация қилинган маҳсулот ва масаллиқларга нисбатан қаттиқ тақиқларга эга. «Ҳалол» тизими кўплаб озиқ-овқат қўшимчалардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни тақиқлайди. 

Les Ailes ўз фаолиятида болалар аудиториясига катта эътибор беради, бунда, юқори сифат таъминланишининг ўта муҳимлиги, «Halal» сертификатини олинишига сабаб бўлди.

– Агар ишлаб чиқаришда ягона ишлаб чиқиш тартибини таъминлашнинг ўзи етарли бўлса, умумий овқатланиш тизимида «Ҳалол» белгисини олиш учун кўпгина шартларни бажариш керак. Бунинг сабаби, ресторан нафақат таомларнинг сифат ва тайёрланиш стандартларига мослигига, балки таомдаги ҳар бир масаллиқнинг «Ҳалол» белгисига эга бўлишига жавобгар бўлади. Бизнинг ҳолатда бу – товуқнинг қандай ем билан озиқланганлигидан бошланиб, ошхоналаримизда тайёрланиш жараёнларигача, барчасини қамраб олади. Бу сертификатни олиш учун биз узоқ йўлни босиб ўтдик. Ва бу, нафақат эришилган мақсад, балки меҳмонларимиз олдида жуда катта масъулият ҳамдир, - деб Les Ailes асосчиси Ахмад Мелибаев изоҳ берди.

«Ҳалол» стандартининг хавфсизлик стандартларига етишишдаги энг қийини – бу таъминотчиларни танлашдир. Таъминотчи корхоналарнинг таклифларни танлаш босқичида, «Ҳалол» сифат стандартининг талаблари ва бошқа санитар-гигиеник нормаларга амал қилинаётганлигини текшириш мақсадида, Les Ailes'нинг масъул ҳодимлари корхоналарга шахсан ташриф буюрадилар. Ва шундан сўнг, таъминотчининг маҳсулотларидан ошхоналаримизда фойдаланилишига хавотирсиз ишонч билан рухсат берадилар. Барча таомларимиз сертификатланган, бу дегани ҳар бир таъминотчи сифат назоратидан ўтган, яъни барча масаллиқлар экологик тоза бўлиб, таркибида болалар ва катталарнинг истеъмол қилиши тақиқланган компонентлар йўқ. «Ҳалол» сертификатига эга маҳсулотни танлар экан, истеъмолчи тоза, табиий ва фойдали ҳамда қўшимча сифат кафолатига эга маҳсулот олади, чунки маҳсулот, сертификатлаш Маркази томонидан ишлаб чиқариш технологияси назоратидан ўтади.

Халқаро намунадаги сертификат «Les Ailes» брендига «Halal» Халқаро стандартлаш ва сертификатлаш Маркази томонидан берилган.

Сайт: www.lesailes.uz

Telegram-bot: @lesailesbestbot

Facebook: fb.com/lesailesuz

Instagram: instagram.com/lesailesuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид