Фан-техника | 18:42 / 14.02.2020
9745
2 дақиқада ўқилади

Xiaomi 108 мегапиксел камерали янги флагманларни тақдим қилди

Фото: Xiaomi

Xiaomi компанияси ўзининг янги Mi 10 ва Mi 10 Pro флагман телефонларини тақдим қилди. Икки талқин ҳам 2 340 х 1 080 пиксел имкониятга эга 6,67 дюмли экран билан таъминланган.

Ускуна 5G’ни қўллаб-қувватлайди ва янги форматдаги LPDDR5 тезкор хотирага эга (ички тузилмадан келиб чиқиб 8 ёки 12 GB).

Mi 10 флагмани 108 Mp’да ишлайдиган бош модуль ва 13 Mp кенг бурчакли камераларга эга. 8K имкониятли видео олиш мумкин. Mi 10 Pro’да кенг бурчакли объектив 20 мегапикселли, бош модул бир хил — 108 Mp.

Бундан ташқари, катта моделда 12 ва 8 мегапиксел имкониятли икки телеобъектив бор (50 марта рақамли ва 10 марта гибрид яқинлаштириш).

Mi 10 савдолари 14 февралдан бошланиши айтилган, Mi 10 Pro эса 4 кун кейинроқ сотувга чиқади.
 

Мавзуга оид