Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Россияни Ливиядаги урушни бошқаришда айблади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Покистонга сафари олдидан журналистлар билан учрашув вақтида Россия Ливиядаги урушни «олий даражада бошқараётгани» ҳақида гапирди.
Туркия президенти журналистлар билан суҳбатда Сергей Шойгу, Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов, Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтар ҳамда «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари деб аталган киши биргаликда акс этган фотосурат ҳақида сўз юритган.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Богданов Эрдўғаннинг баёноти юзасидан «Интерфакс»га изоҳ бериб, буни «ҳақиқатга ва мамлакатдаги ҳақиқий аҳволга мутлақо зид» деб атади.
«У буни қаердан олганини, унга бундай ахборот қаердан борганини билмайман», дея қўшимча қилди Богданов.
«Уларнинг барчаси Россиянинг ҳарбий амалдорлари ҳисобланади ва «Вагнер»ни улар бошқаради. Улар ҳали ҳам «Вагнер» билан ҳеч қандай алоқалари йўқлигини айтишмоқда. Ҳозирда Россия Ливиядаги урушни энг юқори даражада бошқармоқда», — деган у.
- Туркия президенти ўтган йилнинг декабрида Ливияда «Вагнер» ҲҲКнинг икки мингдан ортиқ ёлланма жангчилари борлигини маълум қилганди. Россия президенти Владимир Путин эса кейинроқ агар Ливияда «Вагнер» ҲҲК ёлланма жангчилари бўлса ҳам, улар Россия манфаатларини ҳимоя қилмаслигини ва давлатдан пул олмаслигини айтиб ўтган эди.
- Туркия ҳукумати январь ойида Ливияга ҳарбий мутахассисларни юборишини эълон қилганди, ўшанда Эрдўған бу қарор Ливиянинг Фоиз Сарож бошчилигидаги халқаро миқёсда тан олинган ҳукуматини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинганини маълум қилганди. Ливияда ҳокимият учун курашда Сарожнинг асосий рақиби, норасмий маълумотларга кўра, Россиядан кўмак олиб турган фельдмаршал Халифа Ҳафтар ҳисобланади. Россия расмийлари ушбу маълумотларни расман рад этиб келмоқда.
- Вагнер хусусий ҳарбий компанияси норасмий қуролли тузилма бўлиб, у петербурглик бизнесмен Евгений Пригожинга алоқадор деб ҳисобланади. Унинг ёлланма аскарлари Конго, Ливия, Мадагаскар, Ангола, Гвинея, Гвинея-Бисау, Мозамбик, Зимбабве ва Марказий Африка Республикасида фаолият олиб бораётганлиги айтилади. Айрим маълумотларга кўра, улар Донбасс, Суриядаги жанговар ҳаракатларда ҳам иштирок этган ва президент Омар ал-Баширни қўллаб-қувватлаш учун Суданга ҳам жўнатилган.
Мавзуга оид
13:56 / 17.05.2025
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ
09:57 / 13.05.2025
Триполида қуролли тўқнашувлар содир бўлди
21:22 / 07.05.2025
АҚШ мигрантларни Ливияга депортация қилишга тайёрланмоқда
09:05 / 31.01.2025