Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Ўзбекистонга коронавирусни тезкор аниқлаш воситаларини етказиб бериши мумкин - ОАВ
Туркияда ишлаб чиқарилган тўпламнинг аниқлик даражаси 99,6 фоизни ташкил этади
Яқин кунларда Туркия коронавирусни аниқлаш учун маҳаллий ишлаб чиқарилган тўпламларни Ўзбекистонга ва Қирғизистонга экспорт қилади. Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжа жума куни айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу тўпламларда тегишли натижаларни тахминан икки соат ичида олиш мумкин, деб ёзмоқда Reuters.
Кўжанинг хабар беришича, Туркияда коронавирусни аниқлаш учун ишлаб чиқарилган тўпламнинг аниқлик даражаси 99,6 фоизни ташкил этади.
Унинг сўзларига кўра, тўплам Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига мувофиқ ишлаб чиқарилган ва 90-120 дақиқада натижани чиқариб бериши мумкин, бу Германия ёки Франциядаги кўрсаткичдан бироз паст.
Вазир сўзларига кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ҳар бири 10 000 дона тўплам сўраган ҳамда Туркия яқин кунларда уларни экспорт қилишни бошлайди.
«Биз олинган талабга мувофиқ уларни экспорт қиламиз», - деди у.
Аввалроқ, Хитойда коронавирус қурбонлари сони 1500дан ошгани, шунингдек, Ухан аҳолисига ўз туманларидан чиқиш чеклаб қўйилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025