Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда икки кун ичида 224та пичоқ олиб қўйилди - ИИББ
Тошкентда ИИББ ходимлари 12 ва 13 февраль кунлари давомида 224та пичоқларни олиб қўйишди
Фуқаролар пичоқларни устки кийим чўнтагида ёки автомобиль салонида сақлаганлар, аммо мақсадлари уларни чархлаш ёки ЙТҲда жабрланган кишининг хавфсизлик камарини кесишда бўлмаган. Баъзи фуқароларда икки-учтадан пичоқ, бита, металл симлар бор эди.
ИИББ хабарига кўра, олиб қўйилган пичоқлар яхши чархланган, кўпларининг тиғлари 20 см.дан ошган ва кертиклари ҳамда қон оқиш жойлари ҳам бор эди. Яъни, ушбу пичоқлар ва биталар маиший зарурият учун эмас, бировга жиддий тан жароҳатлари етказиш мумкин бўлган совуқ қурол сифатида сақланган.

Пичоқлардан ташқари, профессионал ёки хонаки тайёрланган бейсбол биталари (бейсбол спорт сифатида бизда кенг тарқалмаган пайтда), металл сим ва таёқлар, пневматик тўппонча олиб қўйилди.

Мавзуга оид
23:27 / 23.05.2025
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди
16:30 / 20.04.2025
Тошкентда фуқароларга пичоқ билан таҳдид қилган маст эркак 10 суткага қамалди
10:45 / 18.04.2025
Берлинда вокзаллар ва транспортда пичоқ олиб юриш тақиқланади
12:55 / 01.03.2025