Тошкентда ўзаро жанжал уюштирган 11 нафар ўқувчи қизнинг ота-онаси жаримага тортилди
13 февраль куни ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари бўлган қизларнинг ўзаро жанжаллашгани тасвирланган видео эълон қилинди
ИИББ матбуот хизмати маълумотларига кўра, 22 нафар ўқувчи қиз билан боғлиқ воқеа 2019 йил 25 апрель куни соат 14:30лар атрофида Яшнобод туманидаги 230-сонли ўрта мактабда содир бўлган.
«Вояга етмаганлар иши бўйича профилактика инспекторлари можарога кирган томонларнинг оиласи билан ўзаро алоқа ўрнатди, бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш учун профилактик суҳбатлар ўтказмоқда. Воқеа юзасидан текширув ўтказилган», - дейилади бошқарма матбуот хизматида.
2019 йил 14 июль куни Яшнобод тумани ҳокимлигида ушбу қизларнинг иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Аниқланишича, қизлар ўртасидаги жанжаллар рўй берган ҳодисадан олдин ҳам кузатилган ва мактаб маъмурияти томонидан эътиборга олинган. Бироқ, ўқувчилар ўртасидаги тушунмовчиликларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўрилмаган, бу эса охир-оқибат ўзаро уришишга олиб келган. Ҳодиса пайтида қизлардан бири, 9-синф ўқувчиси жароҳатланган.
Учрашув давомида ота-оналар ва уларнинг фарзандлари ўртасида ишончли муносабатларни ўрнатиш муҳимлиги ҳам кун тартибида бўлган.
«Ота-оналар ҳам можаро учун масъулдирлар, шу сабабли болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича вазифаларни бажармаганлиги сабабли можаронинг асосий иштирокчиси бўлган 11 нафар қизнинг ота-онасини энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жаримага тортиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Умид қиламизки, бу улар учун сабоқ бўлди», - дея хабар берди ИИББ матбуот хизмати.
Комиссия хулосасига кўра, мактаб маъмуриятига нисбатан ҳам чора кўрилди - ҳодиса тўғрисидаги маълумот Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига топширилди.
Бундан ташқари, ҳар бир қизга кейинчалик тарбиявий ишларни олиб бориш учун тарбиячилар тайинланди, шунингдек, улар профилактик ҳисобга қўйилди.
«Бугунги кунда қизлар турли мактабларда ўқишмоқда», - дейилади ИИББ маълумотида.
Мавзуга оид
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51 / 23.11.2024
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024