Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Икромов: «Прописка сўзи ўрнига «қайд этиш» сўз бирикмаси ишлатилади»
Прописка сўзи амалдан чиқарилиб, ўрнига "қайд этиш" сўз бирикмаси ишлатилади
Халқаро пресс-клубнинг давлат дастури лойиҳасининг давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, хавфсизликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳаларидаги долзарб тадбирлари мазмун-моҳиятига бағишланган сессияси бўлиб ўтмоқда.
Унда Олий Мажлиснинг юқори ва қуйи палата, Бош прокуратура, ИИВ вакиллари иштирок этишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромов прописка сўзи амалдан чиқарилишини маълум қилди.
“Прописка - эскидан қолиб кетган тизим. 2011 йилдан ҳозирга қадар Тошкент вилоятида 76 мингдан зиёд фуқаро, Тошкент шаҳрида эса 200 минг фуқаро доимий пропискага ўтган.
Эндиликда прописка сўзи амалдан чиқарилиб, ўрнига "қайд этиш" сўз бирикмаси ишлатилади”, - деди ички ишлар вазири ўринбосари.
Бундан олдин, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкка эга бўлишда доимий прописка мавжудлиги ҳақидаги талабни бекор қилиш мўлжалланаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:47 / 24.01.2025
Тошкент пропискаси тарихга айланади: фуқаролар турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишда онлайн мурожаат қилиш имкони яратилмоқда
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
11:23 / 11.03.2024
Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби ўзгариши мумкин
14:36 / 04.07.2023