Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик об-ҳаво мутахассислари 1,56 млрд долларлик суперкомпьютер олади
Британия метеорологик хизмати (Met Office) об-ҳаво бўйича прогнозни аниқроқ бериш учун 1,56 млрд долларлик суперкомпьютер билан таъминланади. У Met Office’га 2022 йил охирига қадар берилади.
Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. Британиянинг тадбиркорлик бўйича вазири Алок Шармнинг маълум қилишича, суперкомпьютерни молиялаштириш лойиҳаси об-ҳаво ва иқлимни моделлаштиришни яхшилашга қаратилган.
“Бу ҳар бир одам, ҳар бир давлат муассасаси ва иқтисодиётнинг ҳар бир соҳаси учун муҳимдир”, деб айтган Met Office раҳбари Пенни Эндерсби.
Янги қурилма дунёнинг энг кучли 50 та суперкомпьютер орасига кирувчи амалдаги суперкомпьютер ўрнини эгаллайди. Айни вақтда ушбу суперкомпьютер ҳар куни сунъий йўлдошлар, метеорологик станциялар ва океандаги буйлардан 200 млрддан кўпроқ хабар олади ва унинг қуввати бундай катта ҳажмдаги ахборотни қайта ишлашга етмаяпти.
Янги суперкомпьютер Met Office ихтиёрига 2022 йил охиригача топширилади ва 5 йил давомида унинг унумдорлиги яхшиланиб борилади.
Қурилманинг техник имкониятлари ошкор қилинмаган.
Суперкомпьютер Ер атмосферасининг виртуал моделини яратиб, уни томони 100 метрлик квадратларга бўлиб чиқади. Амалдаги суперкомпьютер томони 10 кмлик квадратлардаги об-ҳаво бўйича прогнозни шакллантира олади.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025