Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда назорат остида бўлган айрим шахсларнинг республикадан чиқиши чеклаб қўйилади
Назорат остидагилар маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида яшаш жойини ўзбошимчалик билан тарк этган ҳолларда уларнинг республика ҳудудидан чиқишини чеклашни назарда тутувчи тартиб жорий қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2020-2021 йилларда ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлар режасига мувофиқ, 2020 йил декабрга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Унда назорат остидагилар маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида яшаш жойини ўзбошимчалик билан тарк этган ҳолларда уларнинг республика ҳудудидан чиқишини чеклашни назарда тутувчи тартибни жорий қилиш мўлжалланмоқда.
Масъул ижрочилар - Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура.
Шунингдек, тегишли олий таълим муассасаларида психология йўналиш бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг пробация бўлинмаларида амалиёт ўташини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025