Фан-техника | 22:11 / 20.02.2020
2746
1 дақиқада ўқилади

Microsoft Мексикадаги лойиҳаларга бир миллиард доллардан ортиқ маблағ киритади

Microsoft ижрочи директори Сатья Наделланинг сўзларига кўра, "Мексика учун инновациялар" режаси 5 йилга мўлжалланган бўлиб, аҳолининг рақамли технологиялардан фойдаланишини кенгайтиришга қаратилган.

Фото : Microsoft

Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор Microsoft компанияси мамлакатдаги IT-лойиҳаларига беш йил давомида 1,1 миллиард доллар маблағ киритишини маълум қилди.

"Microsoft турли соҳалар учун 1,1 миллиард доллар инвестиция киритишга қарор қилди, Мексика халқи номидан уларга миннатдорлик билдирамиз", - деди Обрадор Twitter саҳифасида.

Microsoft ижрочи директори Сатья Наделланинг сўзларига кўра, "Мексика учун инновациялар" режаси 5 йилга мўлжалланган бўлиб, аҳолининг рақамли технологиялардан фойдаланишини кенгайтиришга қаратилган.

Инвестициялар дастури доирасида мамлакатда булутли маълумотлар марказлари ташкил этилади, олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик дастури учта виртуал лаборатория ва аудиториялар яратишни ўз ичига олади.

Аввалроқ Microsoft компанияси ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолангани ҳақида хабар берилганди.  Унга кўра, компания мутахассислари ҳар ойда бир марта мактаб ўқувчилари учун очиқ дарс ўтиб беришади. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид