Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Наманган вилоят ҳокими қарори билан Мусохон Оппоқов вилоят ҳокими ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Наманган вилояти бошқармасига раҳбар этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони асосида ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Наманган вилояти бошқармасига раҳбарлар тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати Kun.uz’га хабар беришича, вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Олим Солиев ва вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишида вилоят ҳокими ўринбосари – Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Мусохон Пўлатович Оппоқов тайинланди.
У шу вақтгача Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, тайинлов доирасида бошқарма бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари, бошқарма бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосарлари ҳам тайинланган.
Мавзуга оид
16:39 / 15.11.2024
Наманган вилоят суди раиси ўринбосарининг қилмиши яширилмоқда: ёпиғлик қозон ёпиғлигича қоладими?
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024