Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россияга ядровий зарба бериш бўйича машғулот ўтказди
Унинг сўзларига кўра, "сценарий Россия билан уруш олиб бораётган Европадаги воқеалар ривожи ва Россиянинг НАТО мамлакатлари ҳудудидаги объектга кичик қувватли ядро қуролини қўллашини ўз ичига олган".
АҚШда Россия Европага нисбатан ядро қуроли қўллаганидан кейин унга жавоб зарбаси берилиши ифодаланган ҳарбий машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда Пентагон вакили брифингда маълум қилди.
"Биз кичикроқ машғулот ўтказдик", - дейилади брифинг стенограммасида.
Унинг сўзларига кўра, "сценарий Россия билан уруш олиб бораётган Европадаги воқеалар ривожи ва Россиянинг НАТО мамлакатлари ҳудудидаги объектга кичик қувватли ядро қуролини қўллашини ўз ичига олган".
"Сўнгра қандай жавоб бериш борасида мудофаа вазири ва президент билан суҳбат ўтказилади", - деди АҚШ мудофаа вазирлиги вакили.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ чекланган жавоб қайтаради.
"Улар бизга кичик қувватли ядро қуроли билан ҳужум қилади. Машғулот вақтида биз ҳам ядро қуролидан фойдаланиб жавоб қайтардик", - деди у.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025