Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Москвадаги метро олдида чақалоғини ташлаб кетган ўзбекистонлик аёл иши бўйича қўшимча маълумот берди
Бола шаҳар касалхонасида шифокорлар ва мутахассислар назоратида, унинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими Ўзбекистон фуқароси М.К. қўлга олингани тўғрисида ва ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида айтилишича, у фарзандини Москва шаҳри метроси бекатларидан бири яқинида қолдириб кетган. Ҳозирги пайтда тергов тадбирлари ўтказилмоқда.
Элчихона мазкур вазиятни 2020 йил 14 февралдан буён назоратига олгани ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан алоқа ўрнатгани айтилади. Бола шаҳар касалхонасида шифокорлар ва мутахассислар назоратида, унинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтишича, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород области, Брянск области, Владимир области, Воронеж области, Иваново области, Калуга области, Кострома области, Курск области, Липецк области, Москва шаҳри, Москва области, Орлов области, Рязан области, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Ярослав области) ва Арманистон ҳудудидаги фуқаролар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025