Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Обидов: Олий суднинг расмий позицияси фақатгина матбуот хизмати томонидан берилади
Kun.uz Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бирида 81 туп дарахтнинг ноқонуний кесилиши масаласида Олий суд масъул ходими Нуриддин Муродов тақдим этган қўшимча маълумотларни эълон қилган эди.
Хабарда бу вазиятнинг келиб чиқишига доир ҳуқуқий ахборот берилган, шунингдек Олий суднинг Суд амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш бошқармаси бош консультанти Нуриддин Муродовнинг фикрлари ҳам илова қилинганди.
Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов хабарда баён этилган мулоҳазаларни маҳкаманинг расмий позицияси сифатида қабул қилмасликни сўради.
«2020 йил 25 февраль куни Kun.uz сайтида чоп этилган «81та дарахт кесилган ҳудудни қурувчига беришда амалдаги тартибга риоя қилинмагани маълум бўлди» сарлавҳали мақолада баён этилган фикр-мулоҳазалар Олий суднинг расмий нуқтайи назари эмас, балки Олий суд ходимининг шахсий қарашларидир.
Олий суднинг расмий позицияси фақатгина матбуот хизмати томонидан берилади. Шунинг учун ушбу мақолада қайд этилган фикрларни Олий суднинг расмий муносабати деб, қабул қилмаслик сўралади», – деди Азиз Обидов.
Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги маҳаллалардан бирида 81 туп кўп йиллик дарахт қурувчи компания томонидан ноқонуний кесиб ташланди.
Натижада Яккасарой тумани ҳокими ўринбосари ва «BUILDING AND SUPPLIES» МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, туман прокурорига ҳайфсан берилди.
Ҳолат юзасидан тезкор чоралар кўрилиб, ҳокимлик ва МЧЖ мансабдорларидан 1,9 миллиард сўмга яқин товон ундирилди. Ноқонуний кесилган дов-дарахтлар ўрнига тўрт хил турдаги дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Мавзуга оид
23:37 / 01.05.2025
Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни Олий суд озод қилди
16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
20:07 / 22.04.2025
2025 йил биринчи чорагида 4,7 минг киши озодликдан маҳрум қилинди
20:44 / 27.02.2025