Фан-техника | 01:28 / 26.02.2020
3547
1 дақиқада ўқилади

MasterCard раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилади

Фото: Global Look Press

MasterCard тўлов тизими 2021 йил 1 январдан компаниянинг бош директори Майкл Мибах бўлишини маълум қилди.

Мибах айни вақтда компаниянинг маҳсулотлар бўйича директори лавозимини эгаллайди. Компаниянинг бош директор лавозимини 10 йилдан бери эгаллаб келаётган Ажай Банга эса директорлар кенгаши раисига айланади. Ўз навбатида Банга истеъфога кетадиган 63 ёшли Ричард Хейторнтвейт ўрнини эгаллайди.

Компанияда таъкидланишича, раҳбариятнинг режали алмаштирилиши компания йўналишининг изчиллигини ва янги ечимлар топишни таъминлаган ҳолда ўтиш даврининг равон кечишини таъминлайди. Майкл Мибах ўз вақтида MasterCard’да АҚШ ва EMEA ҳудудида (Европа, Яқин Шарқ ва Африка) раҳбарлик лавозимларини эгаллаган ва тўловлар, банк хизматлари ҳамда янги технологиялар ривожлантирилишига жавоб берган. 

Аввалроқ MasterCard коронавируснинг катта кўламда тарқалиши компаниянинг жорий йил бўйича тушумига салбий таъсир қилиши мумкинлигини маълум қилган.   

 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид