Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон спортчиларининг Токио Олимпиадаси учун экипировкалари тақдим этилди (видео)
Япониянинг Токио шаҳрида ўтадиган ХХХII Олимпия ўйинлари бошланишига 5 ой, ХVI Паралимпия ўйинлари стартига эса 6 ой вақт қолди.
26 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Олимпиада бўйича тезкор штаб фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ва Ўзбекистон делегациясининг спорт экипировкалари тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда Tribuna.uz мухбири хабар бермоқда.
МОҚ Олимпия спорт турлари фаолиятини координация қилиш департаменти директори Алишер Каримов нега кам лицензия қўлга киритилганига изоҳ берди.
«Олимпия ўйинлари учун 17та, Паралимпия учун 16та лицензияни қўлга киритдик. Лицензияларимиз камлигига сабаб – кўп мусобақалар коронавирус туфайли қолдирилди. Май охиригача лицензияларимиз миқдори ошади», – деди Алишер Каримов.

Шунингдек, МОҚ вакили допинг туфайли Олимпия ўйинларидан четлатилган эркин курашчи Ҳасанбой Раҳимовга тегишли чора кўрилиши мумкинлигини айтди:
«Раҳимовда қайси модда бўйича допинг аниқлангани маълум эмас. Эҳтимол, бу шамоллашга қарши олинган уколдан бўлиши мумкин. Барчаси аниқ бўлса, ассоциация спортчига чора кўради».
Тезкор штаб бошлиғи, Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раиси Шерзод Тошматов Олимпиадагача бўлган вазифаларни санаб ўтди:
«Вазифаларимиз лицензиатларнинг жисмоний ҳолати, уларнинг кун тартиби, овқатланиши, витаминизациясига эътибор беришдан иборат. Ҳар бир лицензиатнинг психологик ҳолатини ўрганган ҳолда уларга индивидуал равишда ўқув-машғулот режасини ишлаб чиқамиз».

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти проректори Халида Камилова спорт экипировкалари ва расмий либослар тўғрисида маълумот берди:
«2019 йил август ойида экипировка бўйича танлов эълон қилинган эди. Уч жараёнда энг яхши лойиҳаларни танлаб олдик. Якунда Токио иқлими, намлиги инобатга олинган ҳолда кийимлар яратилди, шунинг учун либосларнинг 95 фоизи пахтадан.

Экипировкаларга шахсан президентимиз эътибор бердилар ва либосларни мамлакатимизда тайёрлаш кераклигини, уларда миллий нақшлар ҳам бўлиши шартлигини айтдилар».

Унинг қўшимча қилишича, бу либослар ҳали тўлиқ тасдиқдан ўтмаган ва ўзгаришлар бўлиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
10:24 / 31.08.2024
“Фақат яккакурашлар билан чекланиб қоляпмиз” — МОҚ бош котиби
18:40 / 21.05.2024
Париж-2024 олимпиадасига тайёргарлик учун сарфланган маблағлар миқдори маълум қилинди
19:35 / 29.12.2021
Токио-2020 ғолибларига аталган йил. «Uzbekistan Sport Awards-2021» миллий мукофоти лауреатлари эълон қилинди
15:45 / 10.11.2021