Ўзбекистон | 21:56 / 26.02.2020
35252
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди.

Фото : KUN.UZ

Ҳужжатга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2020 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2020 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.

Мавзуга оид