Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида электрон гольф ишга туширилади – Туризм қўмитаси
2020-2021 йиллар мобайнида Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳудудларида гольф майдонлари барпо этилади.
Бугун, 27 февраль куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида туризм соҳасида белгиланган чора-тадбирлар ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Жўрабек Аҳмедов «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида қурилаётган гольф майдонлари ҳақида маълумот берди.
«Президентнинг ушбу фармонида Тошкент вилояти туристик салоҳиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланган. Ҳудудни туристик салоҳиятини ошириш мақсадида Жанубий Кореянинг «Сеоk Tae Global» компанияси томонидан 1,3 гектар ерда электрон гольф клуб қурилмоқда. Жорий йилнинг учинчи чорагида ишга туширишни режалаштирганмиз.
Жиззах вилоятида эса Жанубий Кореянинг «Mirasmanda Golf Resort» компаниясига гольф комплекс қуриш учун 200 гектар ер ажратилди. Йирик майдонга эга гольф майдонларини ташкил қилиш бўйича ҳам ишлар амалга ошириляпти.
Самарқанд вилоятида шундай гольф майдонлари қурилади. Бу лойиҳага ер ажратилган», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Аҳмедовнинг қўшимча қилишича, «2019 – 2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Унга кўра, 638 миллиард сўм қийматга эга 45та инвестицион лойиҳа ишга туширилиши кўзда тутилган. Шундан 9та лойиҳа ишга тушди. Йил давомида 43та лойиҳа тўлиқ ишга тушади. Бунда 500 млрд сўмга яқин инвестиция ўзлаштирилади. 1500га яқин ишчи ўрни яратилади. Санаб ўтилган лойиҳалар таркибига гольф майдонлари ташкил этиш ҳам киритилган.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025