Дилором Тошмуҳаммедова: «Ногиронлик ҳолатига тушганлар нима учун тиббий кўрикдан ўтишда муаммоларга дуч келиши керак?»
Сенат ялпи мажлиси муҳокамаларида сенатор Дилором Тошмуҳаммедова сўз олди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
У тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни аниқлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровини юбориш долзарблигини айтиб ўтди.
“Тақдир тақозоси ёки ҳаётнинг муаммолари сабабли ногиронлик ҳолатига тушганлар нима учун тиббий кўрик ўтиш, профессионал хизматларни олиш ёки ўзининг меҳнат фаолияти, таълим олиш ва бошқа ҳуқуқларини амалга оширишда нима учун муайян қийинчиликларга дуч келишлари керак?” - деди Дилором Тошмуҳаммедова.
У болалар ногиронлиги бўйича ўз фикрларини билдирди.
“13 фоиз ногирон болаларимиз мактабларга бормайди. Ёш ногирон ўғил-қизларимизнинг учдан бири ҳеч қандай профессионал кўникмага эга эмас. 2020 йил - Илм-фан ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилинган экан, бу соҳада шаффофликни таъминлаш, интернет ва электрон технологияларни жорий этиш, дунё ҳамжамиятида талаб қўйилган тўлиқ статистика тизимини юритишни йўлга қўйиш вақти келмадимикан?” - деди сенатор.
Унинг фикрига кўра, бу масалага нафақат тиббий, балки ижтимоий муаммо деб қараш керак. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитацияси қанчалик юқори савияда бўлса, уларни соғломлаштириш бўйича муайян ишлар амалга оширилса, уларни иш билан таъминлаб, жамиятнинг фаол иштирокчисига айлантирилса, камбағаллик масалалари ҳам камайтирилади.
Мавзуга оид
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27 / 19.11.2024