Жаҳон | 22:42 / 28.02.2020
18756
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған Москвага боради

Аввалроқ Путин ва Эрдўған юзма-юз учрашишга келишиб олгани хабар қилинганди.

Фото: Mikhail Klimentyev / REUTERS

Кремль Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған учрашувини ташкиллаштириш устида иш олиб бормоқда, деб маълум қилди Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков. 

Унинг сўзларига кўра, икки давлат етакчилари учрашуви 5 ёки 6 март куни Москвада ўтказилади.

Аввалроқ Путин ва Эрдўған юзма-юз учрашишга келишиб олгани хабар қилинганди.

5 март куни Истанбулда Эрдўған, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркель ўртасида учрашув бўлиб ўтади.  

Суриянинг Идлиб провинциясида жиддий эскалация юзага келган: пайшанба куни кечқурунги ҳаво ҳужуми оқибатида Туркия армиясининг камида 33 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Туркия томони ҳаво зарбалари «Сурия режими» ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан йўлланганини маълум қилган. Суриянинг бош иттифоқчиси Россия ҳужум нишонига тушиб қолган туркиялик ҳарбийлар «террорчилар орасида бўлгани»ни маълум қилган. Туркия буни инкор этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид