Ўзбекистон | 12:14 / 29.02.2020
3738
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Доҳада Залмай Халилзод билан учрашди

Афғонистондаги тинчлик жараёнининг янги босқичидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2020 йил 28 февраль куни Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили, элчи Залмай Халилзод билан учрашди.

Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси хабарига кўра, учрашувда АҚШнинг минтақадаги сиёсати архитекторларидан бири билан Афғонистондаги тинчлик жараёнининг янги босқичидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация расмий таклифга биноан 29 февраль куни Доҳа шаҳрида бўлиб ўтадиган АҚШ ва «Толибон» ҳаракати ўртасида битим имзолаш маросимида иштирок этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид