Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж: Суриялик аёллар, болалар ва чақалоқлар Европа томон интилмоқда
Греция хавфсизлик кучлари буфер зонадаги қочқинларни кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқинли гранаталар билан қарши олмоқда. Баъзи муҳожирлар нарвон ёрдамида тиконли сим тўсиқлардан ошиб, Грецияга ўтишга муваффақ бўлишган.
Фото: Milliyet
Муҳожирлар бир неча кундирки, Туркиянинг қочқинларни тўхтатиб турмаслик қарори ортидан Эдирнеда – Пазаркуле чегара дарвозасида кутишмоқда. Сўнгги кунларда минглаб муҳожирлар далаларни босиб ўтиб чегарага етиб келган.



Аросат майдонида кутишдан чарчаган муҳожирлар нарвонлар ёрдамида тиконли симлардан ўтиб, Грецияга йўл олишмоқда. Аскарлар қочоқлар кесган сим тўсиқларни таъмирлашга мажбур бўлишди. Қочқинларнинг айримлари Истанбулга қайтишган.


Ораларида аёллар, болалар, чақалоқлар бўлган қочқинлар машаққатли кунларни бошдан кечираётган онларда улар томон улоқтирилган газли гранаталари Туркия чегарасидаги ҳудудга ҳам таъсир қилмоқда.



Бунга жавобан турк аскарлари огоҳлантириш ўқларини узишган.


Буфер зона ва чегарадаги қочқинларнинг умид билан кутиш онлари давом этмоқда.
Сулаймон Сойлу: Қочоқлар сони 100 мингга етди
Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу твиттер саҳифасида Эдирне орқали Туркиядан чиқиб кетган қочоқлар сони 100 минг 577 нафарга етганини маълум қилди.



Европа хавотирда
Грециянинг Кастанес чегара дарвозаси олдида минглаб муҳожирлар тўпланиб қолгани сабабли мамлакатнинг барча чегара ҳудудларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Ҳукумат матбуот котиби Стелёс Петсас чегарани кесиб ўтган 66 муҳожир ушланганини маълум қилди.
«Кеча 4000дан ортиқ муҳожирнинг уюшган шаклда чегарани кесиб ўтишининг олди олинди», деди Петсас.


Греция Ташқи ишлар вазирлиги ноқонуний йўллар орқали мамлакатга кириш ҳаракатларининг олдини олиш учун Европа Иттифоқи ташқи сиёсат кенгашининг зудлик билан чақирилишини талаб қилган.





Мавзуга оид
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
13:12 / 14.05.2025
Дунёда ўз давлати ичида кўчишга мажбур бўлганлар сони 83 млндан ошди
00:25 / 08.01.2025
Нидерландияда бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони тўрт йил ичида биринчи марта камайди
22:52 / 05.01.2025