Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган шаҳрида 14 ва 16 қаватли уйлар қурилиши бошланди
Наманган шаҳридаги марказий Навоий кўчасида қурилиши режалаштирилаётган 14 ва 16 қаватли уйлар қурилишига 2 март куни старт берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар тарқатди.
Ушбу замонавий уйлар Навоий кўчаси бўйлаб жойлашган, 60-йилларда қурилган эски 3 қаватли уйлар ўрнини эгаллаши кўзда тутилган.
Қурилиши бошланаётган уйлар мавжуд уйларнинг орқасидаги бўш майдонда барпо этилади.

Режага мувофиқ, вилоят ҳокимлиги, қурувчи ташкилот ҳамда эски уйлардаги хонадонлар эгалари билан уч томонлама шартнома имзоланади. Қурувчи ташкилот томонидан янги уйлар қуриб битказилгач, эски уйларда яшовчилар тўла битказилган, яшашга тайёр янги хонадонларга кўчиб ўтади.

Бу жараёнда янги берилган хонадонлар майдони эски хонадондагидан кам бўлмаслиги шарти белгилаб қўйилган.
Эски уйлардаги барча хонадон эгалари янги уйга кўчиб ўтгандан кейин эски уйларни бузишга киришилади.

«Бўлиб ўтган тадбир чоғидаги очиқ мулоқотда мазкур режалар ҳақида аҳолига батафсил маълумот берилди, уларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди», – дейилади хабарда.


Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025